Кабаева ва Путин қариндошларига яна бир давлат санкция киритди

Австралия расмийлари Россияга қарши санкциялар рўйхатини 16 нафар россиялик, жумладан, Алина Кабаева ва Путиннинг қариндошлари билан кенгайтирди. Бу ҳақда ҳукумат сайтида хабар берилди.

Фото: «Getty Images»

Ҳужжатга кўра, бадиий гимнастика бўйича Олимпия чемпиони, Миллий медиа гуруҳи директорлар кенгаши раиси Алина Кабаева, Россия президентининг амакиваччаси Игорь Путин, унинг ўғли Роман Путин ва президентнинг яна бир амакиваччаси Михаил Путин санкция остида қолган.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев, қурилиш вазири Ирек Файзуллин, транспорт вазири Виталий Савельев, Россия банки бошқаруви раиси Михаил Клишин, Росгеология бош директори Сергей Горьков ва бошқаларга нисбатан чекловлар жорий этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Путиннинг собиқ хотини ва Алина Кабаевага санкция қўллаганди. Шунингдек, Австралия Алишер Усмоновга ҳам қарши санкция киритганди.

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди