Лукашенко постсовет давлатларини Иттифоқ давлатига яқинлашишга чақирди — видео

Беларусь раҳбари Александр Лукашенко постсовет мамлакатлари суверенитетни қандай сақлаб қолиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда «БЕЛТА» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Лукашенкога кўра, бунинг учун улар Беларусь ва Россия иттифоқ давлатига яқинлашиши керак.

«Бугун постсовет давлатлар, агар, албатта, ўз суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолишни истаса, иттифоқ давлати билан яқинлашишдан чин дилдан манфаатдор бўлиши керак. Биз глобал муаммоларни фақат биргаликда енгишимиз мумкинлигига амин бўлдик», — дейди у.

Президентнинг таъкидлашича, «ҳали шубҳаланаётган» давлатлар бирдамлик, давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва «оддий инсоний муносабатлар»сиз муаммоларга дуч келишини тушуниши керак. «Эртага биз бўлмаслигимиз мумкин», — деган Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, Лукашенко Ўзбекистон Россия ва Беларусь Иттифоқ давлатига қўшилиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

«Биласизми, Беларусь аллақачон ушбу иттифоқда. Қозоғистон учун январдаги норозиликлари яхши сабоқ бўлади деб ўйлайман. Агар сиз 15 йиллик муддат десангиз, Украина иттифоққа қўшилишига ишончим комил. Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам иқтисодий заруриятдан келиб чиқиб, ўйлайманки, қўшилади», — деган у.

Ўзбекистон томони Беларусь президентининг мазкур баёнотига ҳам муносабат билдирган. Республика ўз миллий ривожланиш стратегиясига эгалиги айтилиб, Лукашенко бошқа давлатлардаги вазиятга баҳо ва уларнинг ташқи сиёсатига изоҳ бермаслиги кераклиги айтилган.

«Ўзбекистон мустақил, суверен давлат сифатида ўз келажагини аниқ тасаввур қилади ва фақат халқ ҳамда давлат манфаатларидан келиб чиқиб, ўзининг миллий ривожланиш стратегияси йўлидан боришда давом этади», дейилган муносабатда.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди