Ўзбекистонда 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

Ўзбекистонда Президентнинг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори билан 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» Telegram каналида маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

  • 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
  • 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
  • 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Аввалроқ «Uzbekistan Airways» Қурбон ҳайити муносабати билан авиақатновларга чегирма эълон қилганди. Шунингдек, АОКАда 2021 йил 24 июль, шанба куни «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити давомида неча сўмлик эҳсон қилингани очиқланганди.

Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео