Ўзбекистонда аҳоли учун электр ва газ тарифлари ошмайдиган бўлди

Ўзбекистонда аҳоли учун электр ва газ тарифлари нархлари ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали»га 2022 йилнинг 31 май куни муҳокамага чиқарилган ва 15 июнь куни муҳокама якунланган қарор лойиҳасига 1100 дан ортиқ таклиф ва эътирозлар келиб тушган. Келиб тушган таклиф ва эътирозлар, мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилган. Таклифларнинг аксарият қисми аҳоли учун жорий қилиниши режалаштирилган «ижтимоий меъёр»лар бўйича бўлган.

Жумладан, қиш мавсумида электр энергиясига (табиий газ учун ўрнатилгани каби) белгиланган ижтимоий меъёр шакллантириш бўйича таклифлар энг кўп келиб тушган таклифлардан бўлган. Бунга асосий сабаб сифатида иситиш мавсумида газлаштирилмаган, газ босими пасайган ва табиий газ етказиб беришда узилишлар кузатиладиган хонадонларда, шунингдек, айрим кўп қаватли уйларнинг иситиш тизими талабга жавоб бермаслиги сабабли хонадонларни иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланишга тўғри келиши кўрсатилган.

Шунингдек, ижтимоий меъёрлар миқдорини ошириш бўйича ҳам таклифлар келиб тушган. Таклифларнинг аксариятида ижтимоий меъёр киритилаётганлигига эътироз йўқлиги, бироқ ижтимоий меъёр миқдорини ошириш зарурлиги билдирилган. Ижтимоий меъёрларни мавсум, сутканинг вақтлари, ҳудудлар ва уй-жой турларига кўра белгилаш бўйича таклифлар билдирилган бўлиб, уларда  республиканинг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳароратининг қишда совуқ бўлиши, жанубий ҳудудларда ёзда жазирама иссиқ кузатилиши ва ушбу ҳудудлар учун алоҳида ёндашув зарурлиги таъкидланган. Бундан ташқари, кўп қаватли уй-жойлар ва якка тартибдаги ҳовли уй жойларда истеъмолнинг турлича бўлиши қарор лойиҳасида инобатга олинмаганлиги бўйича фикрлар билдирилган.

Ижтимоий меъёрларни хонадонларда яшовчи одамлар сонидан келиб чиқиб белгилаш бўйича таклифлар келиб тушган. Қарор лойиҳаси бўйича аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, ёқилғи-энергетика нархларини ўзгаришига оид Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.

Қарор лойиҳаси билан 2022 йил 15 июлдан бошлаб:

Электр энергияси бўйича:

  • аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси нархи ўзгаришсиз, яъни — 295 сўм;
  • 1 кВт соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун — 800 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун — 600 сўм.

Табиий газ бўйича:

  • аҳоли учун 1 куб м табиий газ истеъмоли нархи ўзгаришсиз яъни — 380 сўм;
  • 1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 150 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 100 сўм.

Суюлтирилган газ нархи эса аҳоли учун ўзгаришсиз, яъни  — 1 120 сўм миқдорида белгиланиши назарда тутилган.

Шунингдек, корхоналарни узоқ муддатли режалаштиришга мослаштириш, операцион самарадорликни ва энерготежамкорликни ошириш мақсадида 2022 йил учун янги нархлар билан бирга 2023 йил
1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлар ҳам мазкур қарор билан белгилаб берилган.

Бунда, 2023 йил 1 апрелдан қуйидаги нархлар жорий этилиши кўзда тутилган:

Электр энергияси бўйича:

  • Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун 850 сўм этиб белгилаш;
  • қолган юридик шахслар учун – 700 сўм этиб белгилаш.

Табиий газ бўйича:

  • иссиқлик электр станциялари учун – 1 200 сўм;
  • Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 350 сўм;
  • автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 350 сўм;
  • қолган юридик шахслар учун – 1 350 сўм этиб белгилаш.

2023 йил 1 апрелдан ўрнатиладиган ёқилғи-энгергетика ресурсларининг нархлари келгуси йилларда қайта кўриб чиқилишида инфляция даражасига индексация қилиб борилиши, 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланиши белгиланган.

Таъкидланишича, муҳокамага чиқарилган қарор лойиҳаси бўйича аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, қарор лойиҳасида аҳоли учун жорий этилиши назарда тутилган «ижтимоий меъёр»нинг жорий қилиниши мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда ва мазкур қарор билан аҳоли учун нархлар ўзгаришсиз қолдирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда газ ва электр энергиясига тўлов нархлари оширилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Энергетика вазирлиги электр энергияси учун нархлар ошгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирган.

Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди