Қашқадарёда 18 ёшли ҳарбий хизматчининг ўлими бўйича қўшимча маълумот берилди

Юқори Чирчиқ туманида яшовчи Руслан Қидиралиев 8 апрель куни армия сафига кузатиб қўйилиб, икки ойдан кейин уйига тобутда қайтгани хабар берилганди. Ҳарбий прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Кадр: YouTube / KunUZ

Келтирилишича, Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган марҳум ҳарбий хизматчи Р. Кидиралиевнинг ўлими ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ишлари якунланган.

Унга кўра, 2022 йил 27 июнь куни Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши тергови устидан Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Япония бош вазири мамлакат ҳеч қачон уруш қилмаслигига қасам ичди
Жаҳон13:37 | 16.8.22
Япония бош вазири мамлакат ҳеч қачон уруш қилмаслигига қасам ичди