12:08 | 01.07.22 159

Россияда мигрантларнинг квартирасини текшириш бошланди

Мамлакат Бош прокурори топшириғининг сабаби айтилди

Россия Бош прокурори Игорь Краснов топшириғига кўра бутун мамлакат бўйлаб бир неча киши рўйхатга олинган турар-жойларни текшириш бошланди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: «Фактрум»

Маълум қилинишича, Москвада аллақачон 70 та шундай квартиралар топилган, уларда бир неча квадрат/сантиметр майдонда 14 минг киши рўйхатга олинган. Бундан ташқари, яшаш шароитлари уларга ҳар ойда ўн миллионлаб рубль миқдорида турли хил ижтимоий нафақаларни мунтазам олиш имконини берган.

Мамлакатда сўнгги пайтларда фирибгарлар спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи уй эгаларига сохта хайрия ва сотиш шартномаларини имзолашни таклиф қилиши тез-тез учрамоқда. Оқибатда, бундай уй эгалар тегишли метр жойни янги ҳўжайинларга (мигрантларга) беради ва мигрантлар мулк эгаларига айланади.

Квартирадан улуш олган янги уй эгаси қоида тариқасида у ерда ўз дўстлари ёки қариндошларини рўйхатдан ўтказади ва кейин улар турли хил ижтимоий нафақаларни расмийлаштиради. Ҳозирда бундай ҳаракатларни судлар томонидан ҳақиқий эмас деб топиш учун қонуний асослар ишлаб чиқилмоқда.

Аввалроқ Россияда мигрантларнинг фарзандлари учун рус тилини ўрганиш платформаси ишга тушганди. Шунингдек, Россияда мигрантлар муддатсиз яшаш учун рухсатнома олиши мумкин бўлган.