Самарқандда эркак қўшни аёлни арқон билан бўғиб, калтаклади — видео

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 25 июн куни соат тахминан 23:00 да эркак куёви билан бирга қўшни аёлни арқон билан бўғиб, калтаклади. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, ўша куни аёл кечки пайт аёл боққа сув қуйиш учун чиққан ва орқасидан келаётган оёқ овозларини эшитган.

«Орқамга қараб, қўшним турганини кўрдим ва қўлимгдаги кетмонни ташлаб қочмоқчи бўлдим. Шу пайт бўйнимга арқон келиб тушди. Куёви эса бошимга темирга ўхшаш буюм билан урди», — жабрланган аёл.

Унинг сўзларига кўра, икки оила ўртасида бир неча йиллардан буён давом этаётган келишмовчилик бўлган. 2021 йилда эркак аёлнинг онасининг бошини ҳам уриб ёрган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаро туман тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда. Ҳолат туман сектор раҳбарлари назоратига олинган.

Аввалроқ Самарқандда аёл болани шафқатсизларча калтаклагани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берганди. Шунингдек, вилоятда 1 ёшга тўлмаган ўғлини ўлдирган эркакка ҳукм ўқилганди. Қотиллик бўлган куни эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиққан.

Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?