Санъат ва маданият институтида 327 млн сўм асоссиз сарфлангани маълум бўлди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти фаолияти ўрганилиб, у ерда бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, олийгоҳга ўқишга қабул қилишда қонунчилик талаблари бузилиб, қабул жараёнларининг шаффофлиги таъминланмаган. Хусусан, 6 мингдан ортиқ абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижалари видео тасвирлари сақланмаган, ижодий имтиҳон топширган 92 нафар абитуриентнинг титул варақалари юритилмаган ва ёзма имтиҳонлар олинмаган, 77 та абитуриентнинг амалий ишлари шифрланмасдан, махфийлиги таъминланмаган ҳолда қабул комиссияси томонидан баҳоланган.

Оқибатда ижодий имтиҳонлардан энг юқори балл билан ўқишга қабул қилинган 132 нафар талабанинг 27 фоизи 1-семестр якуни бўйича қониқарсиз баҳо олган. Шунингдек, Давлат қабул комиссияси томонидан институтга иккинчи мутахассислик бўйича кундузги таълимга қабул қилишга рухсат этилган бўлсада, сиртқи таълимга ҳам айрим талабалар қабул қилинган.

Бундан ташқари, институтнинг штатлар жадвалига 10 та штат бирликлари ортиқча киритилиб, 327 миллион сўм асоссиз сарфланган, ҳақиқатда ўтилмаган 1588 соат дарслари учун 89 миллион сўм тўланиб, бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йил давомида мактабгача таълим тизимида жами 51,8 миллиард сўмлик молиявий хатолик аниқланганди. Бу ҳақда АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинганди.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма