Сурхондарёдаги портлаш айбдорларига суд ҳукми ўқилгани маълум қилинди

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Bugun.uz»га маълум қилишича, 2021 йил 7 декабрь куни Сурхондарёнинг Денов туманидаги савдо мажмуасида содир бўлган портлаш айбдорларига 2022 йил 28 апрель куни ҳукм ўқилган.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали Денов шаҳри газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Б.Қ. Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисмининг «а» банди (Жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 207-моддаси 3-қисми «а» банди (Мансабга совуққонлик билан қараш оқибатида одам ўлишига сабаб бўлиш) билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан 3 йилу 7 ой 11 кун озодликдан чеклаш жазоси тайинланган, соат 22:00 дан соат 06:00 гача яшаш жойидан чиқиши чекланган.

«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали қурилиш ва монтаж бошқармаси электргазпайвандчи вазифасида ишлаган Н.У. Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми «а», «б» бандлари (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одамлар ўлимига ва бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлиши) ва 214-моддаси 3-қисми «в» банди (Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши – бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали «Деновшаҳаргаз» бўлими газ тақсимлаш пунктлари бўйича чилангари А.Н. Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми «а», «б» бандлари 214-моддаси 3-қисми «в» банди билан айбли деб топилган. Унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Айбланувчилар истеъмолчиларни Giper Market Indenim МЧЖ фойдаланувдаги савдо маркази биноси остидан ётқизилган, яроқсиз ҳолга келиб қолган ва фойдаланишдан чиқарилган 50 миллиметр ҳажмдаги газ қувурини тегишли қоидаларга кўра яроқлилиги, мустаҳкамлиги ва босимга бардошлилигини текширмасдан, ўз касбига нисбатан бепарволик ва инсофсизларча муносабатда бўлган ҳолда Денов ариғи ёнидан ўтган, 1,3 кг/см2 босимли, ҳаракатдаги 76 миллиметр диаметрли газ қувурига улаб қўйган. Оқибатда савдо маркази биноси остидаги фойдаланишдан чиқарилган ва яроқсиз қувурдаги ёриқлардан сизиб чиққан жуда кўп миқдордаги табиий газ бино ичига тўпланиб, кучли портлаш юз берган.

Мавзуга доир:

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёдаги савдо мажмуасида портлаш содир бўлиб, шундан сўнг воқеа юзасидан қўшимча маълумот берилганди. Куннинг иккинчи ярмида эса портлашда ҳалок бўлганлар 2 нафарга етгани айтилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси эса портлаш юзасидан расмий видеобаёнот берган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди