Тошкент аэропортида кузатувчиларнинг терминалга кириши вақтинча чекланди

Тошкент аэропортида Хаж сафарлари ва реконструкция ишлари сабаб кузатувчиларнинг терминалга кириши вақтинча чекланди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Uzbekistan airports»

Қайд этилишича, зиёратчиларнинг Ҳажга жўнаб кетиши ва қайтиб келиши, шунингдек, аэропортда олиб борилаётган реконструкция ишлари сабаб терминалга кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чеклов жорий этилган.

Терминал биноси ва олд ҳудудларда тирбандликлар олдини олиш мақсадида чекловлар 31 июлига қадар амал қилади. Қўшимча қилинишича, эстакадага чиқиш автомобиллар ва автобуслар учун очиқ.

Аввалроқ Фарғона вилоятининг Сўх туманида салкам 7 миллиард сўмга самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси қурилгани ҳамда унда илк парвоз 2021 йилнинг 1 ноябрь куни амалга оширилгани хабар қилинганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади