19:18 | 01.07.22 468

Тошкентда масжидга пневматик қурол билан келган эркак ушланди

Унинг ёнида, шунингдек, овоз сўндиргич борлиги аниқланган

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида масжидга пневматик қурол билан келган эркак ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия Тошкент шаҳар матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия Тошкент шаҳар матбуот хизмати

Маълум қилтинишича, Яккасарой туманидаги «Усмон бин Маъзун» масжидига жума намозини ўқиш учун келган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш учун туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жалб қилинган.

Тахминан соат 12:45 да Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан хавфсизлик юзасидан масжидга кираётган фуқароларнинг ёнида бўлган буюмлари текширилган вақтда 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро Р.М.нинг қўлида бўлган қора рангли «барсетка»сининг ичида «тўқ яшил» рангдаги пневматик қурол ва овоз сўндиргич борлиги аниқланган.

Бундан ташқари унга тегишли бўлган Instagram ижтимоий тармоғида тақиқланган турли видео материалларни жойлаш орқали, ўзининг обуначиларига ҳавола қилиб келгани маълум бўлган.

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд техник ва адабиётшунослик экспертизаларига тақдим қилиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Наманганда жанговар қурол сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда қуролдан фойдаланиш ёши 25 ёш этиб белгиланаёгани маълум қилинганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 308
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 139
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 741
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 257
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 474
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 477