Туризм ва маданий мерос вазирлигида Конституциявий лойиҳа муҳокама қилинди

Туризм ва маданий мерос вазирлигида 1 июль куни вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари ва бош бошқармалари ходимлари учун «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Давра суҳбатида спикер сифатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, депутат Шуҳрат Бафоев, Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосарлари Ботир Шаҳриёров ҳамда Бахтиёр Ибрагимов иштирок этди. Шунингдек, тадбирга мамлакатда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам таклиф этилди.

«Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимизда янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирмоқда», – дея таъкидлади Б.Шаҳриёров тадбир аввалида.

Шундан сўнг Шуҳрат Бафоев кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама этилаётган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан бош қомуснинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш киритиш назарда тутилаётгани, шунингдек, 6 та янги модда билан 16 та норма киритилаётгани тўғрисида батафсил тушунтириш берди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан Конституцияга киритилаётган мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашдек эзгу мақсадларга қаратилгани эътироф этилди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди