«UzAuto Motors» Президент топшириғини бажариб, янги ишлаб чиқариш рекордини ўрнатди

«UzAuto Motors» компанияси Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғини бажариб, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарди.

Компания ўз фаолиятини бошлаганидан буён, биринчи марта биринчи ярим йилликда заводда 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарилди. Шундай қилиб, корхона меҳнат жамоаси нафақат Президент топшириғини бажарибгина қолмай, балки ишлаб чиқаришнинг янги рекордини ўрнатди.

Янги ишлаб чиқариш рекорди шарафига йиғиш цехида 160 000-чи автомобилнинг чиқишига тантанали тадбир ташкил этилди.

Корхона раҳбарлари ўз чиқиш сўзларида йиғилган ходимларни жамоанинг эришган ғалабаси билан самимий табриклашди.

«UzAuto Motors» АЖ бош директори Бо Андерсон мамлакат президенти томонидан жамоа олдига қўйилган мақсадга эришишда қўшган ҳиссаси учун барча ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, «Chevrolet Lacetti» ва «Cobalt» автомобиль моделларини кутиш муддатини қисқартирилгани ҳамда компаниянинг энг яқин орада мақсади, «Chevrolet Tracker» ва «Onix»автомобиллари ишлаб чиқарилишини муваффақиятли йўлга қўйиш эканлигини маълум қилди.

Ишлаб чиқариш ва технологияларни ривожлантириш бўйича бошқарувчи директор Иқбол Жўраев барча ходимларни меҳнацеварлиги, қатъияти ва сабр-тоқати учун миннатдорчилик билдирди.

Хоразм филиали бошқарувчи директори Собир Жуманиёзов барчани аъло натижа билан табриклади, ходимларни бошқариш дирекцияси директори Илҳом Таиров эса, компания бундай юқори натижаларга бутун жамоанинг саъй-ҳаракати, бирдамлик ва ҳамжиҳатлилик билан қилган меҳнати ҳамда юқори даражадаги ташкилотчилиги сабабли эришганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Компания касаба уюшмаси раиси Ўктам Мирзаев «160 000 – бу кимлардир учун шунчаки рақам бўлиши мумкин. Аммо фақат бизнинг ходимларимиз ушбу рақамлар ортида қандай инвестиция, қандай машаққат ва қандай меҳнат борлигини билашади», — дея гапириб ўтди.

Шунингдек, ўз ишини яхши кўрсаткичлар билан қайд этган ходимлар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Тадбирдан сўнг, бутун жамоа учун байрамона тушлик дастурхони ташкил этилди.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди