Хорижий ОАВ вакиллари Ўзбекистон ёқилғи-энергетика драйверлари билан таништирилди

Ўзбекистон энергетика форуми доирасида маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун «Uzbekistan GTL» заводи, Карманадаги қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда Навоий иссиқлик электр станциясига пресс-тур ташкил қилинди.

Яқинда «Uzbekistan GTL» заводида Ўзбекистон тарихида биринчи синтетик нефть ишлаб чиқарила бошланди ва бу замонавий нефть-кимё ҳамда нефть-газни қайта ишлаш саноати ривожида янги технологик босқич бўлиб ҳисобланади. Шу мақсадда, 25 июнь куни хорижий ОАВ вакилларига ушбу тарихий воқеанинг аҳамияти, қолаверса, мазкур заводнинг иқтисодиётимиз ривожи ва жаҳонда тутган ўрни билан яқиндан таништирилди.

26 июнь куни Навоий вилоятининг Кармана туманида ишга туширилган биринчи қуёш фотоэлектр станциясига пресс-тур ташкил қилинди.
Маълумки, мазкур қуёш фотоэлектр станцияси 2021 йилнинг август ойида ишга туширилган эди ва Янги Ўзбекистон энергетика тизимидаги биринчи улкан қадам, таъбир жоиз бўлса, «биринчи қалдирғоч» бўлиб, соҳа ривожида мутлақо янги даврни бошлаб берган эди.

Станция йилига 260 миллион киловатт-соат “яшил” электр энергия ишлаб чиқаради ва бунинг натижасида 79 млн куб метр табиий газ тежалади. Шунингдек, 26 июнь куни Навоий иссиқлик электр станцясига пресс-тур ташкил қилинди.

Умумий қуввати 2068 мегаваттга тенг бўлган мазкур электр станция Ўзбекистон энерготизимида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у мамлакатдаги иссиқлик электр станциялари орасида учунчи ўринда туради. Аҳамиятлиси, Навоий исиқлик электр станцияси таркибида замонавий ўқув маркази ташкил этилган бўлиб, у ерда Ўзбекистон энергетика тизимидаги барча иссиқлик электр станциялари ва марказлари ходимлар 7 йўналиш бўйича қайта тайёрланади ва малакаси оширилади.

Ўзбекистон энергетика форуми доирасида ташриф буюрган хорижий ОАВ вакилларига Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексида олиб борилаётган шу каби йирик лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди