Японияда энергияни тежаш режими жорий этилди
Бундай режим 7 йил олдин ҳам жорий қилинганди
Япония ҳукумати етти йил ичида биринчи марта энергия тежаш режимини жорий қилди. Бу ҳақда «Japan Times» хабар берди.

Ҳукумат фуқаролар ва корхоналарни ёз охиригача энергия истеъмолини камайтиришга чақирган. Бу қарор электр энергияси заҳираларини ҳисоблаш билан боғлиқ. Окинава ва Хоккайдодан ташқари Япониянинг деярли барча қисмларида жазирама бошланиши билан ҳукуматнинг ҳисоб-китобларига кўра, энергия захираси нисбати 3,7 фоизга етиши мумкин, бу уч фоизлик критик даражадан сал юқори.
Энергияни тежаш талаби иккиламчи мақсадлар, жумладан реклама белгилари, дўконлар ва витриналарни ёритиш телевизор кўриш учун электр энергиясини истеъмолини қисқартиришни ўз ичига олади. Бундан ташқари, жазирамадагина кондиционер ва бошқа электр жиҳозларидан фойдаланиш мумкин.
Японияда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар энергия нархининг ошиши, иссиқлик электр станцияларининг қисқариши ва электр энергияси таъминоти барқарорлигидан хавотирларнинг кучайиши фонида юзага келган.
Аввалроқ Япония ҳукумати аҳолидан электр энергияни тежашни сўраганди. Шунингдек, Покистонда аҳолига камроқ чой ичиш таклиф қилинганди.