«Зеленскийда йил охиригача Украинани озод қилиш режаси бор» — Жонсон

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украина президенти Владимир Зеленскийда мамлакатни 2022 йил охиригача урушдан озод қилиш режаси борлигини айтди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Режага кўра, қуролли кучлар жорий йилда уруш йўналишини ўзгартириши ва босиб олинган ҳудудларни озод қилиши мумкин. Жонсон NATO саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида бу бўйича маълумот берган.

Вазир Зеленскийнинг келажакдаги ҳарбий режалари тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Киев 2022 йилда уруш динамикасини ўзгартириш йўлини кўраётганини айтган.

«Мен айнан Зеленский ва Киев расмийларининг қарашларини тушуниш учун Украинага NATO саммити бошланишидан олдин бордим. Улар ҳақиқатан ҳам яқин ойларда ҳаракатлар динамикани ўзгартириш йўлини кўрмоқда», — деган Британия бош вазири.

Шунингдек, Жонсон русларнинг кучи устун бўлса ҳам, украиналик ҳарбийлар уларга қарши жавоб бераётганини айтган. Вазир бу ҳаракатлар Ғарбнинг Украинани қурол билан таъминлашда туртки бўлишини айтган

Аввалроқ Жонсон Путин билан музокара олиб бориш тимсоҳ билан савдолашишга ўхшашини айтганди. Шунингдек, Зеленский Германия канцлерига ультиматум қўйганди.

Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Фарғонада чет элдан 32 бош олмахонни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди
Янгиликлар9:19 | 30.11.22
Фарғонада чет элдан 32 бош олмахонни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди