Алишер Усмонов Каримов даври ҳақида гапирди

Россиялик олигарх Алишер Усмонов «Forbes» нашрига берган интервьюсида Ислом Каримов даври, Путин билан алоқалари ва Европанинг унга қарши санкциялари ҳақида гапирди.

Фото: «Getty Images»

Миллиардернинг сўзларига кўра, унга қарши санкциялар асоссиз ва айбловларга асосланган. Усмонов бу жараёнда шахсий маблағларни хайрия қилиш ва сармоя киритиш қийин бўлишини айтган.

«Аслида бу чекловлар нафақат менга, балки менинг ёрдамимга муҳтож бўлган барча одамларга таъсир қилди», — дея олигарх ҳозирги вазифаси санкцияларни бекор қилишга эришиш эканини айтган.

Интервьюда Усмонов Россия президент Владимир Путин ва Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев билан муносабатларига ойдинлик киритиб, улар билан алоқадорлигини рад этган.

«Мен сиёсат билан шуғулланмаганман ва ҳеч қачон Россия давлатидан ҳеч нарса олмаганман — 1990 йиллардаги давлат мулкини хусусийлаштириш пайтида ҳам, ундан кейин ҳам. Санкция қўллаганлар клишеларга камроқ таянса бўларди. Оммабоп стереотиплардан фарқли ўлароқ, Россияда ҳалол меҳнат ва ўз ақлини ишга солиб, бойлик орттирган одамлар бор», — таъкидлаган олигарх.

Усмонов унга қарши санкциялар унинг одатдаги юриши ва бизнеси учун тўсиқлар яратганини тан олган.

«Улар, сўнгги бир неча йил ичида кўп вақтимни ўтказаётган Ўзбекистондаги фаолиятим учун ҳам тўсиқлар яратади», — дейди у.

Миллиардер Ўзбекистон Ислом Каримов тузуми даврида бир қанча нарсани бой бергани, ҳозир эса самарали ислоҳотлар олиб борилаётганини қайд этган.

«Ўша пайтларда мен у ерда на яшаб, на ишлай олардим. Аммо бугун ўз мақсадимни Ўзбекистонга ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам беришда кўраман. Бу иқтидорли ва меҳнаткаш инсонларга иқтидорли мамлакат», — деган у ва Мирзиёев Ўзбекистонни дунёга олиб чиқиш учун «бор кучини» сарфлаётганини қўшимча қилган.

Миллиардер инвесторларга Ўзбекистонга сармоя киритишга чақириб, қайси соҳаларга инвестицияни йўналтириш мумкинлигини айтган.

«Пахтани қайта ишлаш, мева-сабзавот етиштириш, мамлакатнинг тоғ-кон ресурсларини, хусусан, рангли металл рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш сармоя киритиш учун энг қизиқарли йўналишлардир. Ўйлайманки, ҳозир инвесторлар учун Ўзбекистон бозорига кириш учун қулай вақт.

Ҳаммани бу ерга сармоя киритишга чақирдим. Мен акциядор бўлган компаниялар бу ерда металлургия, цемент ишлаб чиқариш ва телекоммуникация соҳаларига сармоя киритмоқда», — деган у ва Ўзбекистонда топган барча пуллари Республикада қолишини қўшимча қилган.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди