Байден маъмурияти ходимларининг даромади эълон қилди

Оқ уй АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ходимларининг йиллик даромадлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

Фото: «Getty Images»

Президент девони ходимлари орасида ўз лавозимидан даромад олмайдиганлар ҳам бор. Президентнинг овоз бериш ҳуқуқлари бўйича катта маслаҳатчиси Жастин Левитт ёки Иқтисодий сиёсат бўйича махсус маслаҳатчи Нил Маҳони ва Иммиграция бўйича катта маслаҳатчи Рамсай Кассем шулар жумласидандир.

Бошқарманинг барча 474 нафар ходим ичида йиллик максимал даромад транспорт бўйича катта сиёсий маслаҳатчи Луиза Паевонскийга тегишли. Унинг даромади 191,3 минг долларни ташкил этади.

Кейинги ўринларни 180 минг доллар даромадга эга 24 киши, жумладан, Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер, Оқ уй Миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Брайан Диз, штаб бошлиғи Рональд Кляйн ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан эгаллаган.

Маълумот ўрнида, Оқ уй 1995 йилдан бери ҳар йили Конгрессга ўз ходимларининг даромадлари ҳақида ҳисобот бериб келади.

Аввалроқ Байден ва унинг рафиқаси 2021 йилда қанча даромад топгани ҳисоблаб чиқилганди.

ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жамият23:58 | 9.8.22
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Жамият23:54 | 9.8.22
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият23:51 | 9.8.22
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Жаҳон23:31 | 9.8.22
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Жамият23:16 | 9.8.22
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Жамият23:04 | 9.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади