Эронда 6,1 балли зилзила содир бўлди — видео

Эрон жанубида 2 июль куни эрталаб содир бўлган 6,1 балли зилзила оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Tasnim»

Келтирилишича, мазкур табиий офат ортидан 6,3 гача бўлган иккита кучли зилзила қайд этилган. Расмийлар ҳозиргача камида беш киши ҳалок бўлгани, 12 нафар жабрланувчи касалхонага ётқизилганини айтмоқда.

«Қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда уйи вайрон бўлган аҳолига чодирларни фавқулодда бошпана сифатида тақдим этмоқдамиз», — дейди Эрон кўрфазидаги Ҳормозган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмийси.

Таъкидланишича, Эронда 6,6 магнитудали зилзила сўнгги марта 2003 йилда зилзила содир бўлган. Унинг оқибатида 31 минг киши ҳалок бўлган ва қадимий Бам шаҳри вайронага айланган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Кобул, Ғазни, Лўгар, Пактика, Хост ва Лағмон вилоятларида 22 июнга ўтар кечаси 6,1 балли зилзила содир бўлган. Унинг кучи Ўзбекистонга ҳам сезилган. «Толибон» расмийлари тунда содир бўлган зилзила сўнгги йигирма йил ичида энг ҳалокатлиcи бўлганини айтган. Ҳаракат расмийси зилзила сабаб халқаро ташкилотлардан ёрдам сўраган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги кучли зилзила қурбонларининг оилала аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Ҳукумат табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаган.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео