«Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетига ҳужжатлар қабули бошланди

«Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ҳужжатлар қабули бошланганини эълон қилди. Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети 2022/2023 ўқув йилида абитуриентларни қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга таклиф этади:

КУНДУЗГИ ТАЪЛИМ ШАКЛИ:

БАКАЛАВР йўналишлари (таълим тили – инглиз):

  • Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
  • Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш;
  • Туризм (фаолият йўналишлари бўйича);
  • Музейшунослик;
  • Археология;
  • Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти;
  • Маданий мерос объектларини асраш;
  • Логистика (туризм йўналиши бўйича).

МАГИСТРЛИК йўналишлари (таълим тили – инглиз тили):

  •  Логистика (туризм йўналиши бўйича);
  • Туризм (фаолият турлари бўйича);
  • Музейшунослик, тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш;
  • Менежмент (маданий мерос соҳаси бўйича);
  • Ижодий саноат;
  • Археология.

СИРТҚИ БЎЛИМ (таълим ўзбек ва рус тилларида):

  • Менежмент (туризм бизнесини бошқариш);
  • Менежмент (оммавий тадбирлар менежменти);
  • Меҳмонхона бизнеси;
  • Туризм (фаолият йўналишлари бўйича).

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетига ўқишга кириб, талабаликнинг энг ёрқин даврини бошдан кечирасиз. Сиз бу ерда ноёб интеллектуал кутубхона, малакали халқаро профессор-ўқитувчилар, талабалар алмашинуви дастурлари, университет меҳмонхонасида амалиёт ўтказиш, халқаро конференциялар, стипендиялар / грантлар, қишки ва ёзги мактаб, стартап-лойиҳалар ва сузиш ҳавзасидан фойдаланиш имконига эга бўласиз.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 20 июндан 20 июлга қадар Давлат тест маркази (ДТМ) ҳаволаси орқали бакалавриат йўналиши учун, 2022 йил 1 июлдан 30 июлгача магистратура йўналиши учун амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида таълим инглиз тилида олиб борилади, шу сабабли IELTS / TOEFL / CEFR сертификати талаб қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун университет веб-сайти (www.univ-silkroad.uz) ёки қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:

+998662406770

+998662408616

+998662408606

+998662406786

+998933483380

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети сиз учун ишончли келажак кафолатидир!

«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Жаҳон10:36 | 1.10.22
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Ўзбекистонда кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади
Жамият10:05 | 1.10.22
Ўзбекистонда кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади
Путин кузги муддатли ҳарбий хизматга чақирув қарорини имзолади
Жаҳон9:34 | 1.10.22
Путин кузги муддатли ҳарбий хизматга чақирув қарорини имзолади