ЖССТ маймунчечак энг кўп аниқланган минтақани маълум қилди
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти охирги икки ҳафта ичида Европада маймунчечак билан касалланганлар сони уч баробар ошганини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Ташкилотнинг минтақавий бюроси директори Ханс Клюге касалланганлар сони 4,5 мингдан ошгани ва касаллик тарқалишига қарши курашиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини айтган.
«Бугун мен ҳукуматлар ва фуқароларга маймунчечак тарқалишининг олдини олиш саъй-ҳаракатлар кучайтиришга чақираман. Мен охирги марта 15 июнь куни муроажатимдан кейин олтита янги мамлакат ва ҳудудларда маймунчечак аниқланди. Бу даврда янги касаллик ҳолатлар сони уч бараварга ошиб, бутун минтақа бўйлаб 4500 тага етди», — дейди мутахассис.
У маймунчечак юқтирганларнинг деярли барчаси 21 ёшдан 40 ёшгача бўлган эркаклар эканини айтган. ЖССТ Европа бўлими раҳбари эпидемияни ҳақиқий хавф деб атаган. Унинг сўзларига кўра, вирус қанча узоқ тарқалса, у келтириб чиқарадиган касаллик эндемик бўлмаган мамлакатларда шунчалик кучли ўрин эгаллайди.
Клюге 99 фоиз ҳолатлар 21 ёшдан 40 ёшгача бўлган эркакларда қайд этилгани ва уларнинг аксарияти бир жинс вакиллари билан жинсий алоқада бўлганини айтган.
Аввалроқ Жаҳон саломатлик тармоғи маймунчечакни пандемия деб эълон қилганди. Шунингдек, маймунчечакка чалиниши хавфли бўлган одамлар гуруҳи айтилганди.



