«Мен олижаноб ва бағрикенг қорақалпоқ халқининг ақл-идроки ва донишмандлигига ишонаман» — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги учрашув давомида барча муҳокамалар демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилиши зарурлигини қайд этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.

Президентнинг айтишича, Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистон биргаликда қурилади. Шу соҳадаги барча ислоҳотлар, муҳокамалар, ҳеч шубҳасиз, демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилади.
Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.
«Ўзбекистонда ‘Қонун — устувор, жиноятга жазо муқаррар’ деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли. Ҳозирги вазиятда барча юртдошларимизни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этаман. Мен олижаноб ва бағрикенг қорақалпоқ халқининг ақл-идроки ва донишмандлигига ишонаман», деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида», — дейди давлат раҳбари.


