Россиянинг захирадаги авиатехникаси қанча муддатга етади?

Россия президентининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва транспорт бўйича махсус вакили Сергей Иванов мамлакатнинг захирадаги авиация, йўл ва бошқа транспорт воситалари яна 3–4 йилга етишини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РБК»

Унинг сўзларига кўра, уч-тўрт йил давомида Россия эски захиралар билан яшайди. Бироқ ундан кейин нима бўлишини ўйлаш керак.

«Санкциялар сақланиб қолишини инобатга олиб, ҳозирданоқ нима бўлишини ўйлаш керак», — деган у.

Ивановнинг таъкидлашича, расмийлар импорт ўрнини босиш бўйича кейинги ҳаракатлар ҳақида ҳозирданоқ ўйлаши керак. Путиннинг вакили мамлакатда «фақат асосий технологик занжирларни» алмаштириш орқали самарали ускуналарни яратиш мумкинлигини айтган.

Аввалроқ Россияда NATO билан можаро эҳтимоли ортиб бораётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Украина Россия билан тузилган иккита ядровий келишувдан чиққанди.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди