Самарқандда аёл ўзини кийим илгичга осиб ўлдирди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 27 июнь куни 31 ёшли аёлнинг жасади кийим илгичга осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Иллюстратив фото

Аниқланишича, Г.И. Тойлоқ тумани Боғизағон маҳалласида яшовчи 33 ёшли Х.О. билан 2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келган. Турмушлари давомида 2 нафар (3 ёшли ўғил, 1 ёшли қиз) кўрган.

Г.И.нинг ўз жонига қасд қилган ҳолати бўйича ўлим сабабини аниқлаш мақсадида унинг мурдаси суд-тиббий экспертиза текширувидан ўтказилган. Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли идораларга хизмат текширувлари тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қдар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда вояга етмаган қиз молхонада ўзини осиб қўйганди. Шунингдек, Наманганда автомактаб ўқитувчиси онлайн қимор сабаб ўзини осиб қўйгани маълум қилинган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди