Сайёҳлардан ташриф учун пул оладиган дунёдаги биринчи шаҳар маълум бўлди

Италиянинг Венеция шаҳрига ташриф буюрувчи сайёҳлардан 2023 йил январь ойидан бошлаб тўлов олинади. Бу ҳақда «The Telegraph» хабар берди.

Фото: «Turizmus»

Қарор шаҳар кенгаши томонидан эълон қилинган бўлиб, бу орқали Венеция дунёда биринчи бўлиб чет элликлардан ташриф учун пул олувчи шаҳарга айланди. Тўлов миқдори мавсумга қараб 3 дан 10 еврогача бўлади.

Шаҳарда сайёҳларни тўхтатиш ва кириш учун тўловни тасдиқлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли инспекторлар ҳам пайдо бўлади. Қоидабузарлик аниқланса, Венецияга ташриф буюрувчилар жаримага тортилади.

Йиғилган маблағлар шаҳарда ахлат йиғиш харажатларини камайтиришга сарфланади, чунки Венецияда ушбу коммунал хизмат нархи Италиянинг бошқа шаҳарларига қараганда юқори.

Шу билан бирга, бир кунга тунаш учун сайёҳлардан пул олинмаслиги мумкин. Бунинг учун улар 2022 йил охиригача тайёр бўладиган махсус платформадан сертификат юклаб олиши керак.

«Мақсад — йилнинг маълум вақтларида бир кунлик туризмни тўхтатиш ва шаҳарнинг ўзига хослигига мос равишда кўп кунлик туризмни рағбатлантириш», дея тушунтирган Венеция шаҳар кенгаши.

Аввалроқ Саудия Арабистонида дунёдаги биринчи туялар меҳмонхонаси очилганди. Шунингдек, Жанубий Корея соҳилларида дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар қурилиши маълум қилинган.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди