Шавкат Мирзиёев Нукусда учрашув ўтказмоқда
«Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарур», — деб таъкидлади Президент
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда давлат раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.
Келтирилишича, Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президент «Ўзбекистон Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарур», — дея таъкидлаган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев хизмат самолёти 2 июль куни Нукусга учиб кетгани хабар қилинганди.