Сурхондарёда ароқ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Сурхондарё вилояти Денов туманида қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқараётган яширин цехлар фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Денов туман бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Ободон МФЙда яшовчи 6 нафар фуқаро ўз уйларида этил спиртидан алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётгани аниқланган. Ушбу хонадонлардан жами 240 дона қўлбола усулда тайёрланган «Denov» номли алкоголь маҳсулоти, 2784 литр спирт, 6254 дона қалбаки акциз марка, 5562 дона қопқоқ, 1150 дона «Denov» ёрлиғи туширилган ёрлиқ, 948 дона бўш идиш, 1 тўплам компьютер, рангли принтер ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (Алкаголь маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида қўлбола «порошок» ишлаб чиқарган яширин цех аниқланганди. Шунингдек, Наманганда қалбаки дорилар ишлаб чиқараётган яширин цех аниқлангани ҳақида хабар берилган.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади