Тошкентда йўловчи автобуси тутаб кетди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 30 июнь куни 24-сонли «Mercedes-Benz» русумли автобус тутаб кетди.  «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: «2GIS»

Аниқланишича, соат 11:02 да Буюк ипак йўли кўчасида ҳаракатланиб бораётган «Mercedes-Benz» русумли, 24-сонли автобусда тутун ҳосил бўлгани ҳақида хабар тарқалган.

Ушбу автобус 2013 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, жами 905 397 километр масофани босиб ўтган. Дастлабки маълумотга кўра, автобуснинг двигатель ёғини ўтказувчи шланг ёрилиб, қизиб турган коллекторга мой томиши оқибатида туташ (тутун) ҳосил бўлган. Автобусда ёнғин келиб чиқмаган. Ҳозирда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида автобус ва йўловчиларга зарар етмаган.

«2-Автобус саройи» филиали мутасадди ходимлари томонидан автобус таъмирланиб, 1 июль кунидан йўналишга чиқарилган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда ичида 57 киши бўлган автобусда ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, Тошкентдаги «Минор» метроси ёнида автобус ёнгани айтилган.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди