Туркманистонда юзлаб одам жазирама сабабли касалхонага ётқизилмоқда
Туркманистон пойтахтида 28-29 июнь кунлари собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юбилейи муносабати билан ўтказилган тадбирда қатнашган юзлаб одамлар касалхонага мурожаат қилди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Маълум қилинишича, беморлар очиқ осмон остидаги тадбирда қатнашган ва иссиқлик сабабли аҳволи ёмонлашган. Бу кунларда ҳаво ҳарорати 47 даражагача, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳатто 48,5 даражагача қизиганига қарамай, расмийлар на пойтахтда, на вилоятларда оммавий тадбирларни бекор қилмаган. Тез ёрдам машиналари ва сув ташувчилар вазифаларини бажара олмаган.
Мурожаат қилганлардан ўнлаб киши касалхонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи оғир ва ўртача оғир экани айтилмоқда. Мамлакатда жазирама кучайиб бормоқда ва шифокорлар вилоятларни ҳисобга олмаганда, ҳатто Ашхободда ҳам беморлар учун жой йўқлигидан шикоят қилмоқда.
Аввалроқ Туркманистонда ҳукумат рухсатисиз пойтахтни тарк этишга рухсат берилганди. Шунингдек, мамлакатда аёллар «репродуктив зўравонликка» дуч келаётгани маълум қилинган.


