«Университетга 2022 йилда 1480 нафар абитуриент талабаликка қабул қилиниши режалаштирилган» — Гулнора Зокирова

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Интернет журналистика ва медиаменежмент факультети декани Гулнора Зокирова олийгоҳни тамомлаган биринчи битирувчилар, таълим тизими ва 2022/2023 ўқув йилидаги қабул жараёни тўғрисида маълумот берди.

Фото: Гулнора Зокирова архивидан

Таъкидланишича, Ўзбекистон таълим тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Қисқа вақт оралиғида янги мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртлари янгидан барпо этилмоқда.

Таълим даргоҳларида ўқув жараёнларига илғор педагогик ва ахборот технологиялари жорий этила бошланди. Ҳар бир ўқув масканида янги йўналиш ва қўшимча факультетлар очилмоқда.

«Шу жумладан, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 24 майдаги Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарори асосида ташкил қилинган.

Сўнгги йилларда муассаса томонидан ҳар жиҳатдан ўз мақомига муносиб бўлиш ҳамда халқаро миқёсда етакчи ўринларни эгаллаш учун муҳим қадамлар қўйилди. Хусусан, нуфузли хорижий олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва халқаро тузилмалар билан ҳамкорлик кўлами сезиларли даражада кенгайди.

2022 йилда университетни илк маротаба бакалавр босқичидаги 119 нафар талаба битирди. Магистратура босқичидаги битирувчилар сони эса 144 нафарга етган. Битирувчи ёшлардан 32 нафари Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар факультетининг интернет журналистика, медиамаркетинг ва реклама, медиадизайн йўналишлари талабалари эди», — дейди университет расмийси.

Қайд этилишича, ҳозиргача ЎзЖОКУда учта факультет ҳамда иккита бўлим фаолият юритиб келаётган бўлган. Булар «Босма ОАВ ва ноширлик иши», «Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар», «Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар» факультетлари ҳамда сиртқи ва магистратура бўлимлари ҳисобланади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб «Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар» факультетига медиаменежмент ва иқтисодий журналистика йўналишлари қўшилган. Шу боис, факультет «Интернет журналистика ва медиаменежмент» номига ўзгарган.

Шунингдек, сиёсатшунослик йўналишига халқаро муносабатлар, психология (фаолият турлари бўйича) ва социология йўналишлари қўшилиб, «Халқаро муносабатлар ва ижтимоий фанлар» факультети ташкил этилган.

«Маълумот учун, ЎзЖОКУда 2022/2023 йил учун қабул жараёнлари бошланган. Бу йил университетда жами 17 йўналиш мавжуд, шулардан 11 тасига абитуриент касбий (ижодий) имтиҳон асосида ўқишга қабул қилинади.

Ижодий имтиҳонларни олиш муддатлари 20 июлдан ўқишга қабул қилиш бўйича муддат тугаганидан кейин 21 июлдан график қилинади ва шундан кейин олинади. Бу жараён узоғи 28-30 июлга мўлжалланган.

Яна бир муҳим рақам, 2022 йил таълим даргоҳимиз умумий ҳисобда 1480 нафар абитуриенти талабаликка қабул қилишни режалаштирган. Ижодий имтиҳонлар олдингига ўхшаган ҳам суҳбат, ҳам ёзма-иншо шаклида олинади. Яъни касбий ижодий имтиҳон учун 93 балл белгиланган бўлса, шундан 31 балининг учдан бир қисми оғзаки суҳбат учун ажратилган, қолган учдан икки қисми эса 62 бали ёзма ижодий иншо шаклида олиш белгиланган.

Эслатиб ўтмоқчиман, 2021/2022 ўқув йилида 4 нафар фан доктори, 10 та фалсафа фанлари доктори етишиб чиққан. Бугунги кунда ЎзЖОКУ талабалари сони жами 2590 нафарни ташкил қилмоқда. Бакалавриат ва магистратура босқичлари кундузги бўлими таҳсил олаётган 1760 нафар талабанинг 45 фоизи меҳнат бозорида иш билан таъминланган.

Университетимизни битирган илк қалдирғочларга келгусида илмий-ижодий ишларига улкан зафарлар тилайман. Ўқув жараёнида тўплаган билим ва амалий тажрибалари билан медиа соҳасини янада юқори чўққига олиб чиқишига ишонч билдираман.

Шунингдек, журналистика соҳасида таҳсил олиш истагида бўлган абитуриентларга қаттиқ тайёргарлик кўриш лозимлигини таъкидлайман. Имтиҳонда барчангизда омад ёр бўлсин, дейман. Қўшимча маълумотларни 71 207 09 06 ва 71 207 09 05 телефон рақамлари ёки www.uzjoku.uz сайти орқали олишингиз мумкин», — дея таъкидлади Гулнора Зокирова.

Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди