Зеленский уруш юзасидан дунё етакчиларига мурожаат қилди

Украина президенти Владимир Зеленский дунё етакчилари ва оммавий ахборот воситаларини мамлакатдаги можарога жамоатчилик эътиборини оширишга чақирди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Президент Норвегия бош вазири Йонас Гар Стере билан матбуот анжуманида дунёда урушга бўлган эътибор сусайганини таъкидлаган.

«Европа ва дунёдаги одамлар уруш ҳақида ўйлашни хоҳламаяпти. Бу — умумий муаммо. Уруш масофасини бир-икки кунда қисқартириш мумкин. Буни ҳамма давлатлар тушуниши, уруш уларнинг уйларига кириб, эшикларини тақиллатишини кутмаслиги керак. Шунинг учун урушга эътибор сусаймаслиги муҳим», — деган президент.

У уруш сабаб турли хавф-хатарлар юзага келаётгани, хусусан, Украина портларининг тўсиб қўйилиши туфайли айрим Африка ва Осиё мамлакатларига очарчилик хавф солаётганини айтган. Зеленский шу сабабли бутун дунё урушга қарши курашиши кераклигини билдирган.

«Биз ОАВ ва етакчилар орқали бу хатарлар ҳақида гапиришимиз, уларни халққа етказишимиз ва Украинани қўллаб-қувватлашимиз керак», — дея хулоса қилган Зеленский.

Аввалроқ Зеленский Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашидан чиқариб ташлашга чақирганди. Шунингдек, Британия бош вазири Зеленскийнинг Украинани озод қилиш режаси ҳақида маълумот берганди.

Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Жамият12:42 | 1.10.22
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Жаҳон10:36 | 1.10.22
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди