«Марказий Осиё ларзага келмоқда, яқин орада кураш бошланади» — Лукашенко

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида 2 июль — Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда Александр Лукашенко Марказий Осиё масаласига тўхталди. Бу ҳақда «Belta» ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Belta»

Унинг фикрича, яқин келажакда Марказий Осиёда бир томондан АҚШ ва Европа Иттифоқи, иккинчи томондан Хитой ҳукмронлиги учун кураш бошланиши мумкин. Президент Ғарб ҳозирда нафақат Европада, балки Марказий Осиёда ҳам ҳукмронлик учун курашаётганини таъкидлади. Бундай кураш давом этиши ва кучайишини Беларус раҳбари 2022 йил бошида Қозоғистонда кўча тартибсизликлари бошланганда ҳам огоҳлантирганди.

Шунда Александр Лукашенко Ўзбекистон провокациялар учун навбатдаги нуқта бўлиши мумкинлигини айтган: «Биз ўзбекларга кўп фактларни маълум қилдик, ҳатто саммитлардан бирида буни айтганимда мендан ранжишди. Кеча нима бўлди? Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистоннинг қарийб ярми, гўёки Конституцияда нотўғри талқин бўлгандек эди (конституциявий референдум бўлади) ва улар қўзғалди.

Ўзбекистон ларзага кела бошлади. Бу ерда хорижликларнинг қўли борлиги айтила бошланди. Жуда оғир вазият. Марказий Осиё ҳам биз каби икки ўт орасида қолди. Бир томондан, европаликлар, америкаликлар ва бошқа томондан, Марказий Осиёга катта ёрдам бераётган Хитой. Омон бўлинг. Бу кураш яқин кунларда Марказий Осиёда бўлади. Аломатлар аллақачон пайдо бўлган», — дейди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти Александр Лукашенко 10 январь куни КХШТ кенгаши йиғилишида ташкилот давлатлари Қозоғистондаги намойишлардан сабоқ олиши кераклигини айтиб, Ўзбекистон бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини таъкидлаганди.

Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида 13 январь кунги айрим давлат раҳбарларининг сўзларига муносабат билдирган. Президент баёнотни асоссиз деб атаб, Ўзбекистон ҳар қандай таҳдидга жавоб қайтаришга эга эканини айтган.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма