«Минг афсуски, аҳоли ва ходимлар орасида қурбонлар бор» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Жўқорғи Кенгесда бўлиб ўтган йиғилишда Қорақалпоғистондаги намойишларда аҳоли ва орган ходимлари ичида қурбонлар борлигини маълум қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев мулоқот давомида тартибсизлик оқибатида етказилган зарар ва намойишчилар томонидан содир этилган ноқонуний ҳаракатларга тўхталди.

«Илгари хабар қилинганидек, бир гуруҳ шахслар 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида сохта шиорларни ўзига ниқоб қилиб олган ҳолда, фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг фикрини чалғитиб, ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, тартибсизликлар келтириб чиқарди, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини эгаллаб олишга уринди.

Улар 2022 йил 2 июль куни жамоат тартибини бузишга қаратилган ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги талабларга қулоқ солмасдан, республиканинг маъмурий марказидаги асосий кўчаларда бузғунчи ҳаракатларни давом эттирди.

Бундан ташқари, тартибсизликларда қатнашган айрим кимсалар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан тўқнашувларни келтириб чиқаришга, қўриқланадиган ҳудудларга зўравонлик билан бостириб киришга уринди, биноларга тош ва турли буюмлар отишди.

Шаҳар бўйлаб юриш давомида улар инфратузилма объектларига сезиларли даражада зарар етказишди. Биноларнинг ойналарини синдириб, ёнғинлар содир этишди. Бир нечта гуруҳлар қурол-яроғларни қўлга киритиш мақсадида Нукус шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси биноларини эгаллашга уринишди.

Ушбу кимсалар сон жиҳатига кўра нисбий устунликдан фойдаланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ҳужум қилишди, уларни аёвсиз калтаклаб, оғир тан жароҳатлари етказди. Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари орасида қурбонлар бор», — дейди давлат раҳбари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласида бўлиб, халқ билан мулоқот қилганди. Мулоқотда ўзбеклар ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл экани, мамлакатлар бирлиги ва тинчлигини қадрига етиш кераклиги таъкидланганди.

Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди