Нукусда намойишлар бўлган ҳудуддан видео эълон қилинди
Маълумотларга кўра, ҳудудда ҳолат барқарорлашган
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги Гоне қалъаси атрофида 2 июль куни намойишлар бўлиб ўтганди. Журналист Азиза Қурбонова 3 июль куни ҳудуддан видео эълон қилди.

«Нукус, Гоне қалъаси атрофи, кўчалардаги ҳозирги тинч ҳаёт. Кеча шу атрофда тартибсизликлар бўлган. Видеолар ярим соат аввал олинган», — деб ёзади журналист.
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 2 июль кунги намойишларда қатнашганларга қизил рангли сув сепилганди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда қон деб талқин қилинди, аммо кейинчалик хабар фейк экани маълум бўлди.
Нукус кўчалари қонга тўлгани ҳақидаги ёлғон хабарни тарқатган полшалик журналист Агнешка Пикулиска кейинчалик твитни ўчириб, хато маълумот учун узр сўраган.