Парламент Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этишни тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев 2 июль куни «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилганди. Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ушбу фармонни тасдиқлади.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, парламент палаталари Конституциянинг 78-моддаси биринчи қисми 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонун 8-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ қарор қабул қилган.

Унга кўра, Президентнинг 2 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги фармони тасдиқланади.

Ушбу қўшма қарор дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади. Ҳужжат қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қарор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва Сенат раиси Танзила Норбоева томонидан имзоланган.

Аввалроқ Президентнинг мазкур фармони Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун юборилганди. Шунингдек, Фармон 3 июль куни соат 00:01 дан эътиборан кучга кириши ва оммавий ахборот воситаларида дарҳол эълон қилиниши белгиланган.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади