Қирғизистон президенти идораси қўшни давлатдаги воқеаларга баҳо беришдан тийилишга чақирди

Қирғизистон президенти матбуот котиби Эрбол Султонбоев жамоат арбоблари, фаоллар, блогерлар ва бошқаларни қўшни ва бошқа мамлакатларда бўлаётган воқеаларга баҳо беришдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда «АКИpress» хабар берди.

Фото: «АКИpress»

Шунингдек, Султонбоев турли провокацион постлар чоп этмасликни ҳам сўраган.

«Қирғизистон тинчликсевар давлат сифатида бошқа хорижий давлатларнинг ички ишларига аралашишга ҳақли эмас. Хорижий мамлакатларда содир бўлаётган барча жараёнлар фақат уларнинг ички иши.

Шу боис, сиздан яна бир бор қўшни ва бошқа мамлакатларда содир бўлаётган воқеаларга нисбатан ноаниқ фикрлар ва баҳолар билан давлатлар ўртасидаги яхши қўшничилик тамойилларига зид бўлган турли нашрлардан тийилишингизни сўраймиз», — деган Қирғизистон президенти матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ТИВ Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирганди.

«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди