Қорақалпоғистон комендатураси амалга оширган дастлабки ишлар бўйича ҳисобот берилди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида бир қанча одамлар кўчаларда ноқонуний намойиш ўтказгани хабар қилинганди. Республика комендатураси томонидан амалга оширган дастлабки ишлар бўйича ҳисобот берилди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар бўлинмаларининг куч ва воситаларни белгиланган тартибда сафарбар қилинган ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган. Фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслиги ва барча мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши юзасидан тушунчалар берилди.

Фуқаролар орасида провакацион ташвиқотлар тарқатган ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан фааол қаршилик кўрсатган айрим шахслар қўлга олинган.

Президент Нукус шаҳрида бўлиб, Жўқори кенгес депутатлари, фахрийлар ва фаоллар билан учрашиб, Қорақолпоғистон халқига қилган мурожатидан кейин вазият барқарорлашди ва ҳаёт ўз маромига қайтмоқда. Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Республика ҳудудида фавқулодда ҳолат амал қилиши даврида соат 21:00 дан соат 07:00 га қадар комендантлик соати белгиланди ва Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев коментатура бошлиғи этиб тайинланди.

Ҳудуд комендатининг буйруғи асосида куч воситалар ҳамда тезкор штабнинг фаолияти йўлга қўйилди ва жорий қилинган фавқулодда ҳолат режимни таъминлаш назоратга олинди. Режимни таъминловчи давлат идораларини фаолиятини мувофиқлаштириш учун ҳудуд коменданти раҳбарлигида фаолияти йўлга қўйилган тезкор штабда аҳолига турли масаллар бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ишчи гурухлар ташкил этилди.

Фармонда белгиланган фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловларни таъминланмоқда. Хусусан,

  • жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи инфратузилма объектларининг муҳофазаси кучайтирилди;
  • Қорақалпоғистон Республикасида ҳаракатланиш эркинлиги, шу жумладан транспорт воситалари учун чекловлар ўрнатилди;
  • жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилиши, уларнинг шахсий кўрикдан ўтказилиши, улардаги ашёлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилиши йўлга қўйилди;
  • Қорақалпоғистон Республикасига кириш ҳамда ундан чиқиш чекланди ва юридик шахслар фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга қаратилган иш ташлашлар ва бошқа ҳар қандай ҳаракатлар тақиқланди. — тинч йиғилишлар, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши тақиқланди;
  • ушбу ҳудудда қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва махсус воситалар сотилиши тақиқланиб, жисмоний ва юридик шахслардан қурол ва ўқ-дорилар вақтинчалик олиб қўйилиши жорий қилинди.
  • дори-дармон ва алкоголь маҳсулотлари муомаласининг эса алоҳида тартиби жорий этилди.

Фавқулодда ҳолат режими шароитида ўрнатилган барча чора-тадбирлар Қорақалпоғистон ҳудуди комендатураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилади. Шунингдек, «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 23-моддасига мувофиқ Мудофаа вазирлигининг куч-воситалари қўшимча равишда жалб этилди.

«Ҳурматли юртдошлар, Ўзбекистонда қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар деган қоидани амалда таъминлаш учун Қорақолпоғистонга зарур куч–воситалар сафарбар қилинган ва имкониятлар етарли. Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.

Шуни алохида таъкидлаш жоизки айрим ижтимоий тармоқларда иғвогар шахслар томонидан, бошқа давлатларда бўлиб ўтган жамоат тартибсизликлари мобойнидаги турли кўринишдаги эски фото ва видеотасвирлар тарқатилмоқда. Бундай сохта маълумотларга ишонмасликларингизни, аниқ ва тўғри хабарларга фақатгини расмий сайтларимиз орқали эга бўлишларингизни эслатиб ўтамиз.

Шунингдек, ҳозирги вазиятда Қорақолпоғистон Республикасидаги юртдошларимизни ҳамжихатликка ва оқилона иш тутишларига, жорий қилинган фавқулодда ҳолат талабларига қатъий риоя қилишларига, турли ғаразли ташвиқот ва ҳаракатларга берилмасликка чақириб қоламиз», дейилади ҳисоботда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, таҳликали вазиятда турли миллат ва динга мансуб инсонларни ҳамжиҳатликка чақирганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди