Қорақалпоғистонда кўчалар қонга тўлгани ҳақидаги хабар фейк бўлиб чиқди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 2 июль кунги намойишларда қатнашганларга қизил рангли сув сепилди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда қон деб талқин қилинди, аммо кейинчалик хабар фейк экани маълум бўлди.

Фото: Telegram

Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиевнинг тушунтиришича, бундай сув сепишдан асосий мақсад қизил ранг теккан тартиббузарларни тезда аниқлаш ва уларни қўлга олиш, агар қуролли намойиш бўлса, уларни қуролсизлантириш учун қилинади. Қизил ранг тезда кўзга ташланади ва аниқлаш осон бўлади.

«Бундан ташқари қизил ғайритабиий ранг, оддий сув сепилганда намойишчилар тарқалмаслиги, худди ёмғир ёққанда ҳўл бўлгандай оддий қабул қилиши мумкин. Аммо рангли сув оммавий тартибсизлик иштирокчиларини тезроқ тарқатиб юборади, камида юз-қўлидаги рангни тозалаш учун ҳам тарқалишади», —деб ёзади блогер.

Нукус кўчалари қонга тўлгани ҳақидаги ёлғон хабарни тарқатган полшалик журналист Агнешка Пикулицка кейинчалик твитни ўчириб, хато маълумот учун узр сўраган.

Бундан ташқари, Нукус шаҳрида намойишчиларга қизил сув сепилиши биринчи ҳолат эмас. Бу жаҳон тажрибасида қўлланиладиган усул. Хусусан, 2020 йил 23 cентябр куни Беларусда бўлиб ўтган митингларда иштирокчиларга рангли сув сепилган.

Адлия вазири маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова намойишда қатнашган бир хил қизил футболка кийганларга эътибор қаратган.

«Нима учун улар қизил футболкада?

Хушнуднинг мана бу тушунтиришидан кейин ўйлаб қолдим: намойишчиларга қизил сув сепилишидан мақсад уларни таниб ажратиб олиш экан, қизил кийимга қизил сув тегса ҳам билинмайдику! Булар шуни билиб қизил футболка кийиб олганми? Аввалдан тайёргарлик бўлганини англатувчи фактларданми бу ҳам?

Заковат саволлари чиқяпти ўзиям! Афсуски, жуда драматик контекстдан», — деб ёзади блогер.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон мобил операторлари абонентлари 2 июль куни тунда Конституциянинг 70−75-моддалари амалдаги таҳрирда қолиши ва ўзгармаслиги ҳақида SMS-хабарнома олганди.

Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев