Рангли сув: намойишчиларни тарқатишда қўлланиладиган тажрибадан қайси давлатлар фойдаланган?

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 2 июль кунги намойишларда қатнашганларга қизил рангли сув сепилди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда қон деб талқин қилинди, аммо кейинчалик хабар фейк экани маълум бўлди. «Bugun.uz» мазкур тажрибадан яна қайси давлатлар фойдалангани тўғрисида маълумот беради.

Фото: «Mary Scully Reports»

Намойишчиларга нисбатан сув тўпини (сув ташийдиган махсус машина) ишлатиш оломонни тарқатишнинг хавфли бўлмаган усули ҳисобланади. Бу орқали намойиш иштирокчиларини аниқлаш ва ҳибсга олиш мумкин. Хусусан, рангли сув пуркалган ҳар қандай одамни полиция осонгина таниб олади. Рангли бўёқ терида бир неча кун қолиши мумкин, у ацетон билан ўчирилади, бироқ кийимлардан деярли уни ўчиришнинг иложи йўқ.

Сувни бўяшда қандолатчиликда ишлатиладиган озиқ-овқат бўёғидан фойдаланилади ва у инсон саломатлиги учун зарарсиз ҳисобланади. Митинг иштирокчиларини бундай тарқатишнинг энг машҳур усули 1989 йилда Жанубий Африкада содир бўлган. Ўшанда апартеидга (ирқий ажратишнинг расмий сиёсати) қарши бўлган намойишчиларга бинафша ранг сув сепилган. Мамлакатда намойишчиларга қарши бундай усул 2011 йилда ҳам кузатилган.

Фото: «Reuters» / Угандада 2011 йил, 10 майда ўтказилган намойишлар чоғида полиция мухолифат партияси етакчиларига рангли сув сепмоқда.

1997–2012 йиллар давомида Венгрия, Индонезия, Аргентина, Малайзия, Ҳиндистон ва Исроилда намойишчиларга рангли сув ишлатилган. Угандада 2012 йили пушти бўёқ намойишчиларни таҳқирлаш учун ишлатилган. Исроилда эса фаластинликларга Исроил байроғининг ранги бўлган кўк ранг сепилган. Венгрия полицияси яшил рангдан, корейслар тўқ сариқ рангдан фойдаланади. Ҳиндистон полицияси эса бинафша рангни қўллайди.

Фото: «Reuters» / Дакка, Бангладеш, 2011 йил, 5 апрель кўчаларида ўтказилган намойишда полиция сув пуркагичдан фойдаланмоқда.
Фото: «Getty Images» / Ғарбий Соҳил бўйидаги Билин қишлоғи, 2006 йил, 18 август, норозилик намойиши чоғида Исроил полицияси қўлида Фаластин байроғини кўтарган одамга сув пуркагич сепди.
Фото: «Getty Images» / Ҳиндистон полицияси 2011 йил 6 апрель куни Сринагарда норозилик намойиши чоғида Кашмир ҳукумати ходимларига бинафша рангли сув сепмоқда.
Фото: «Getty Images» / 2008 йил 5 августда Сеулда Жорж Бушнинг ташрифига қарши митинг чоғида оловранг сув пуркалган.

Беларусьда 2020 йид 23 сентябрьда Александр Лукашенконинг яширин инаугурациясидан кейин оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Мазкур митинг иштирокчиларига оловранг сув пуркагич ишлатилган.

Фото: «Getty Images»

Маълумотларга кўра, Франция ва Австрияда сув пуркачиг машиналари етарлича, бу мазкур давлатларда бундай машиналарни фаол ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш билан боғлиқ.

Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?
Жамият11:10 | 10.8.22
Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди