Шавкат Мирзиёев Нукусда туман раҳбарлари билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинган. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

2 июль куни Президентнинг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 1 ойлик фавқулодда ҳолат даврида қандай чекловлар киритилиши маълум бўлганди. Шунингдек, ҳудудга Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг куч ва воситалари жалб этилиши хабар қилинган.

Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди