Тибет музликларида мингга яқин хавфли бактерия ва вируслар топилди

Хитой Фанлар академияси олимлари Тибет музликларидан олинган муз ва қор намуналарида мингга яқин турдаги бактерияларни аниқлади. Бу ҳақда «Live Science» хабар берди.

Фото: «Global News»

Маълум қилинишича, Ер юзасининг тахминан 10 фоизи чучук сувнинг энг катта резервуари бўлиб хизмат қиладиган муз қатламлари ва музликлар билан қопланган. Олимлар 2010—2016 йилларда Тибетдаги 21 та музликдан намуналар йиғиб, 968 та ноёб бактерияларни топган, уларнинг 98 фоизи илгари ҳеч қачон қайд этилмаган.

Мутахассисларнинг фикрича, бу бактерия ва вирусларнинг бир қисми одамлар ва ҳайвонлар учун юқумли бўлиши мумкин, иқлим ўзгариши қор ва музларнинг эришига олиб келгани сабабли улар аҳоли пунктларининг дарё ва сойларига кириб бориши мумкин.

Энг катта муаммо шундаки, замонавий ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамлар бундай микробларга қарши иммунитетга эга эмас. Мутахассислар, шу учун вирус юқса, улардан даволаниш қийин бўлишини айтган. Бактерийлар эпидемиялар ва пандемияларнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келиши мумкин.

Аввалроқ Қозоғистон сув омборларида вабо бактерияси аниқланганди. Шунингдек, халқаро олимлар гуруҳи қора ўлатнинг келиб чиқишига оид 700 йиллик сирни очганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди