Даулетмурат Тажимуратов Қорақалпоғистоннинг озодлигини сўраб митинг ўтказишга даъват қилган

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 4 июль куни ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов Нукусда воқеалар қандай рўй берганини маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Кun.uz»

Маълум бўлишича, 1 июль куни соат 14:50 да «Ел хызметинде» газетаси муҳаррири ва блогер Даулетмурат Тажимуратов Теlеgram ижтимоий тармоғининг «Маkаn.uz» канали орқали видеомурожаат йўллаб, унда фуқароларни 5 июль куни соат 17:00 да «Қорақалпоғистон Республикасининг озодлигини сўраб» Жўқорғи Кенгес биноси олдида митинг ўтказишга даъват қилган.

Шундан кейин ижтимоий тармоқлар орқали қонунга хилоф равишда митинг уюштиришга фуқароларни даъват қилгани учун 1 июль куни соат 15:30 да Даулетмурат Тажимуратов Нукус шаҳар Ички ишлар органлари ФМБга олиб келинган ва ушланган. Блогернинг ИИБ ходимлари томонидан ушлаганини билган бир гуруҳ шахслар тартибсизликлар уюштириб, уни озод қилишни талаб қилиб, Нукус шаҳридаги ИИВга қарашли 2-сонли тергов ҳибсхонасига ва Нукус шаҳар ИИО ФМБга борган.

«Кейинчалик 2022 йил 1 июль куни соат 17:30 да Нукус шаҳри марказидаги ‘Марказий деҳқон бозори’ МЧЖ олдидаги автомобиль йўлида тартибсизликлар уюштиришган. Шундан кейин Даулетмурат Тажимуратов Нукус шаҳар ИИО ва ФМБдан озод қилиниб, чиқариб юборилган бўлса-да, у ва унинг тарафдорлари тартибсизликларни яна давом эттириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, Ўзбекистоннинг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга ва ҳокимиятни босиб олишга очиқдан-очиқ даъват қилишган», — деди Аброр Маматов.

Унинг сўзларига кўра, 2 июль куни соат 14:45 да Нукус туманидан тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳри томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, Нукус шаҳридаги блокпостда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шумовая граната, щит) қўлга киритган.

Ҳозирда қонун устуворлиги ва жазо муқарарлигини таъминлаш учун мазкур ҳолат юзасидан 2 июль куни Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари Бош прокуратура раҳбарлигида тузилган ДХХ, Бош прокуратура, ИИВ, Миллий гвардия масъул ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Тезкор-тергов гуруҳи фаолияти ҳамда тергов, тезкор-қидирув тадбирлари идоралараро тузилган алоҳида штаб томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистондаги намойишлар пайтида қанча фуқаро вафот этгани маълум бўлганди. Шунингдек, тартибсизликлар вақтида қанча киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида