Ishonch дўконлар тармоғи ўзининг учта янги филиалини ишга туширди

Фото: Ishonch дўконлар тармоғи ахборот хизмати

Ёз мавсумининг энг қизғин палласида Ishonch дўконлар тармоғи ҳам ўз фаолиятини қизғин ва жадал суръатларда амалга ошириб бормоқда.

Компания томонидан 27 июнь куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё шаҳрида, 28 июнь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида ҳамда 30 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида янги дўконларнинг тантанали очилиш маросимлари ўтказилди. Эрталабки карнай-сурнай овозига тўпланган аҳоли қизиқарли шоу-дастур ва аъло кайфиятдан баҳраманд бўлиб, турли танловларда ҳам қатнашиб совғаларга эга бўлишди. Белгиланган соатда янги дўконлар эшикларини очди ва барча ташриф буюрганлар маҳсулотлар билан танишиб чиқиш ва харид қилиш имкониятига эга бўлди.

Фото: Ishonch дўконлар тармоғи ахборот хизмати
Фото: Ishonch дўконлар тармоғи ахборот хизмати

Бугунги кунда ҳар бир филиалда уй учун керакли маҳсулотлар мавжуд: маиший техникалар, мебеллар, қурилиш материаллари, спорт товарлари, мусиқа асбоблари, болалар учун маҳсулотлар ҳамда аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш ва юксалтиришга ҳисса қўшувчи кўплаб бошқа маҳсулотлар. Айтиб ўтиш керакки, дўконлар тармоғида 7000 хилдан ортиқ маҳсулот тақдим этилган. Ҳар қандай маҳсулотни муддатли тўлов асосида олиш ва шунчаки паспорт билан (бюджет ташкилоти ходимлари ва нафақадаги шахслар) 15 дақиқа ичида шартнома тузиш имконияти мавжуд.

Фото: Ishonch дўконлар тармоғи ахборот хизмати
Фото: Ishonch дўконлар тармоғи ахборот хизмати

Ўз фаолиятини амалга оширишда мижозга йўналтирилганликни асосий тамойиллардан бири сифатида танлаган Ishonch дўконлар тармоғи мижозлар учун барча қулай имкониятларни яратиб бермоқда. Қисқа муддатда шартнома тузиш, бепул етказиб бериш, ўрнатиш, ўргатиш ва бошқалар шулар қаторидан.

Компанияда маҳсулот ёки хизмат ҳақида батафсил маълумот бериш учун ягона алоқа маркази фаолият юритади, хоҳловчилар +998735152222 телефон рақамига қўнғироқ қилиб ёки Telegram орқали t.me/ishonchadmin_1 га ёзиб, саволларини беришлари ва ўзларига керак маълумотларни олишлари мумкин.

Ishonch дўконлар тармоғи сифатли хизмат кўрсатиш йўлида ходимларни доимий равишда ўқитиш, малакасини оширишга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Ҳар бир ходим ўз лавозим вазифалари бўйича махсус ўқитилади, бу эса компаниянинг хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ёрдам беради.

Иқтидорли мутахассислар мартабасини ошириши учун яхши имкониятлар тақдим этилади. Янги филиалларнинг очилиши мамлакатимиз туманларида ишга жойлашиш муаммосини қисман бўлса-да ҳал этади, бу эса ўз навбатида аҳоли турмуш даражасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

 

Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Реклама ҳуқуқи асосида

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма