Жефф Безос Байденни иқтисодиётни билмасликда айблади

Миллиардер Жефф Безос АҚШ президенти Жозеф Байденни иқтисодиётнинг асосий қонунларини билмасликда айблади. Бу ҳақда «Fox News» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Айбловга Байденнинг ишбилармонларни ёнилғи қуйиш шохобчаларида нархларни зудлик билан пасайтиришга чақиргани сабаб бўлган.

«Инфляция — Оқ уй учун бу каби баёнотларни беришда жуда катта муаммо. Бу тўғридан-тўғри чалғиш ёки бозорнинг асосий динамикасини чуқур тушунмаслик», — деган Безос.

Миллиардернинг мазкур айбловига Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер жавоб қайтарган. У нефть нархи июнь ойида тахминан 15 долларга тушгани, бироқ шохобчаларда нархлар деярли пасаймаганини айтган.

«Бу ‘бозор динамикаси’ эмас. Бу америкалик истеъмолчини муваффақиятсизликка учратган бозордир. Нефть ва газ компаниялари бозор таъсиридан Америка халқи ҳисобига рекорд даражада фойда олиш иқтисодиётимиз ишлаши керак бўлган усул деб ўйлаётганингиз ажабланарли эмас», — деган у.

Аввалроқ миллиардер Илон Маск АҚШ президенти ҳақида ҳазил қилганди.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео