Коронавирус нима сабабдан яна кўпая бошлади?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишлар сони нима сабабдан яна кўпая бошлаганига изоҳ берди. Бу ҳақда мутахассис «Bugun.uz» билан суҳбатда гапириб ўтди.

Кадр: YouTube / Bugun UZ

Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, касалланишлар сонининг кўпайиши нафақат Ўзбекистонда, балки, бутун дунёда кузатилмоқда. Мутахассис ҳар куни дунё бўйича 700–750 мингта бемор рўйхатга олинётганини қайд этган.

«Ўзбекистонда қайд этилаётган беморлар сони сўнги 10–12 кун ичида кўпайди. Ўзи касаллик тарқалиши ва авж олиши учун маълум бир шарт-шароитлар бўлиши керак. Тўғрисини айтиш керак, биз ҳаддан ортиқ бемалол бўлиб қолдик, ҳотиржамликка берилдик. Жамоат жойларига бораётган вақтда эҳтиётимизни қилмай қўйдик. Коронавирус энди кириб келган вақтда биз бир бемордан 206 нафаргача одам касаллик юқтириши мумкинлигини айтганмиз.

Ҳозир Ўзбекистонда кунига 100–110 нафар бемор қайд этилмоқда. Бу 35 миллион аҳолиси бор давлат учун жуда катта кўрсаткич эмас. Лекин биз кунига битта, иккита, ўнта касалланиш ҳолати қайд этилган вақтда энди касаллик хавфи қолмади деган ўйга бордик», — деган Нурмат Отабеков.

Суҳбатни тўлиқ қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортаётгани айтилганди. Шунингдек, Тошкентда коронавирус поликлиникалари қайта ташкил қилиниши хабар қилинган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди