Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Мулоқотда Қирғизистон-Ўзбекистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳокама қилинган. Жапаров Ўзбекистонда кечаётган воқеаларни катта ташвиш билан қабул қилганини таъкидлаган.

«Ўз вақтида, қатъий ва келишилган ҳаракатлар туфайли Қорақалпоғистонда вазиятнинг нормаллашишини таъминлаш ва унинг янада кескинлашишига йўл қўймасликка эришилди», —деган Жапаров.

Қирғизистон президенти Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар натижалари барқарорликни таъминлашга мустаҳкам замин яратиши, мамлакатнинг узоқ муддатли стратегиясини амалга оширишнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирган.

Шунингдек, давлат раҳбарлари 2022 йилнинг 21 июлида бўлиб ўтиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувига тайёргарлик кўришни ҳам муҳокама қилган.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, президент Садир Жапаров Қорақалпоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон раҳбари томонидан кўрилган қатъий чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган. Бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида таъкидланган.

Яқин орада муҳим йўналишлардаги келишувларни илгари суришга қаратилган қатор қўшма тадбирларни ўтказишга келишиб олинган.

Томонлар минтақавий транспорт йўлаклари ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги йирик инфратузилмавий лойиҳаларни ишлаб чиқишни жадаллаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали гаплашганди.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади