Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилмаслиги ҳақида хабар тарқалди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилмаслиги, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Идоранинг маълум қилишича, мазкур хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, тармоқларда бундан бир йил аввал пандемия даврида — 2021 йил июль ойида эълон қилинган маълумот қайта тарқатилмоқда. 2022 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши бундай фатво чиқармаган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичларида ўзгаришлар бўлаётган бўлса-да, лекин оммавий тадбирларни чеклаш юзасидан Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилингани йўқ.

«Маълумот учун, 2022 йил 1 июль куни Президент ‘Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида’ги қарорни имзолади. Унга кўра, жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль — шанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда Қурбон ҳайити халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланди.

Қурбон ҳайити намозини ўқиш юзасидан бирор ўзгариш бўладиган бўлса, расмий нашрларда эълон қилинишини билдирамиз. Мўмин-мусулмонлардан асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган бундай хабарларни тарқатмасликни илтимос қиламиз. Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз», дейилган муносабатда.

Аввалроқ Ўзбекистонда Президентнинг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори билан 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланганди. Шунингдек, «Uzbekistan Airways» байрам муносабати билан авиақатновларга чегирма эълон қилган.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди