Қашқадарёда 5 бош эшак сўйган эркак 900 минг сўм жаримага тортилди — видео

Қашқадарё вилояти Косон туманида 1 июль куни 5 бош эшак сўйган эркак жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

Маълум бўлишича, Арабхона маҳалласида яшовчи Т.Ш.нинг уйида жияни Б.Л. 5 бош эшакни сўйгани аниқланиб, туман ветеринария бўлими ходимлари билан хамкорликда белгиланган тартибда ҳужжатларшириб олинган ва тегишли хулосага асосан гўшт маҳсулотлари йўқ қилинган.

Косон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори томонидан фуқаро Б.Л.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111- моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, яьни 900 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Аввалроқ Қашқадарёдаги хонадонлардан бирида жуда кўп миқдорда эшак сўйилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда эшакларни таёқ билан урган эркак 12 суткага қамалган.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото