20:05 | 04.07.22 198

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ишдан олингани рад этилди

Расмий манба тарқалган хабарларни тасдиқламади

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди. «Нигоҳ» ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурод Камолов лавозимини тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалган. «Нигоҳ» манбаси маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган.

Аввалроқ Европа кенгаши Қорақалпоғистондаги тартибсизликларни бузғунчи кучлар томонидан уюштирилган деб баҳолаганди. Кенгаш президенти Шавкат Мирзиёев билан мулоқот қилиб, ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган.