Қорақалпоғистондаги намойишлар пайтида қанча фуқаро вафот этгани маълум бўлди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 4 июль куни ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларда 18 нафар фуқаро вафот этганини маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Қайд этилишича, оммавий тартибсизликлар оқибатида ҳозирга қадар аниқланган ҳолатларга кўра, жами 245 нафар шахсга, жумладан, 38 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимига турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган, оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган.

Шунингдек, тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда. Тадбирлар қонунларга қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилиб, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлашнинг барча чоралари кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар вақтида қанча киши жароҳатлангани маълум бўлганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма